«Челси»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг бўлажак мавсумдаги истиқболлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Агар тўғри мувозанатни топсак ва тўғри қарорлар қабул қилсак, бизда яхши мавсум ўтиши мумкин. Мен вазиятга оптимистик қарайман ва муваффақиятга ишонаман. Кўп нарсани ўзгартиришимиз керак деб ўйламайман», — дея Алонсонинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумини муваффақиятсиз ўтказиб, еврокубокларга чиқа олмади ва ўнинчи ўринни эгаллади. Апрель ойида Лиам Росеньор «кўклар» бош мураббийи лавозимидан озод этилди, ёзда эса «Байер» ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг янги устози этиб тайинланди.













