Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Барселона» футболчиси «Атлетико» нишонига айланди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Берналь Мадриднинг «Атлетико» клуби эътиборини тортди.

Журналист Серхи Соленинг хабар беришича, «матрасчилар» 19 ёшли футболчини ўз трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаб олишган. «Кўк-анорранглилар»нинг позицияси ўзгаришсиз қолмоқда: бош мураббий Ханс-Дитер Флик ва спорт директори Деку иқтидорли ярим ҳимоячини сотишга розилик беришмоқчи эмас. Каталония клуби ёш испаниялик футболчига ишонади ва унга узоқ муддатли истиқболда катта умид боғлаган.

Transfermarkt портали баҳолашича, Марк Бернальнинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади. Футболчининг «Барселона» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 12:23, 14.07.2026.
Ўқилди: 888 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик