Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Расман: Азар «Ланс»га қайтди

Баҳо:
+ | -

Бельгиялик ярим ҳимоячи Торган Азар эркин агент сифатида «Ланс»га қайтди. Бу ҳақда Франция клубининг расмий сайти хабар бермоқда.

Футболчи клуб билан 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади.

Торган Азарнинг бундан олдинги клуби Бельгиянинг «Андерлехт» жамоаси эди. Якунланган мавсумда ярим ҳимоячи 46 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, футболчининг жорий бозор қиймати 2 миллион еврони ташкил қилади.

Футболчи «Ланс» тарбияланувчиси ҳисобланади, у ушбу клуб тизимида 2007 йилдан 2012 йилгача бўлган. Бундан ташқари, бельгиялик ўйинчи фаолияти давомида Дортмунднинг «Боруссия», Мёнхенгладбахнинг «Боруссия», ПСВ ва бошқа бир қатор жамоаларда тўп сурган.

 

Киритилди: 13:27, 14.07.2026.
Ўқилди: 1060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик