Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Баджо ва Матерацци футбол тарихидаги энг буюк футболчиларни айтишди

Баҳо:
+ | -

Итальян футболи афсоналари Роберто Баджо ва Марко Матерацци барча даврларнинг энг буюк футболчиси ҳақидаги баҳсда иштирок этишди. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Баджо уч нафар футболчини алоҳида қайд этди – Пеле, Лионель Месси ва Диего Марадона.

«Бундай рейтингларни тузиш жуда қийин, чунки бу футболнинг мағзини англатади. Бу учлик доимо бошқалардан ажралиб турган. Аммо бугунги кунда мен Мессини танлайман, чунки у 20 йил давомида сифат ва миқдор нуқтаи назаридан ақлбовар қилмас ишни амалга оширмоқда. Агар биттасини танлаш керак бўлса, мен айнан уни айтаман», — деди Баджо.

2006 йилги жаҳон чемпиони Марко Матерацци эса бошқача фикрда бўлиб, бразилиялик Роналдони энг буюк футболчи деб ҳисоблайди.

«Мен ҳар доим бир гапни айтаман: мен учун энг зўри — у. Роналдонинг деярли тиззаларисиз ва ақлбовар қилмас тезликда қилган ишларини ҳеч ким уддалай олмаган. Унинг ўйинини томоша қилганда ва ўша даврда футбол қанчалар қўпол бўлганини эслаганда, унинг ҳақиқий ўзга сайёралик бўлганини тушунасиз. Криштиануга ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, бу — ҳақиқий Роналдо», — деди Матерацци.

15 июль куни Лионель Месси етакчилигидаги Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати ярим финалида Англияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 15:14, 14.07.2026.
Ўқилди: 999 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик