Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Аллегри: «Наполи»га қайтариб берадиган нарсаларим бор»

Баҳо:
+ | -

Массимилиано Аллегри расман «Наполи»нинг янги бош мураббийи сифатида таништирилди. Мутахассис неаполликлар клуби билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

«Мен учун бу ажойиб саргузашт. Бу улкан иштиёққа эга бўлган ўзига хос шаҳар. Мен бу ерга «Наполи»га бирор нарсани қайтариш учун келдим», — дея Аллегрининг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Жанлука Ди Марцио сайти.

«Барча мақсадлар учун курашни март ойига қадар давом эттириш учун максимал профессионализм билан ишлашимиз керак», — деди мураббий.

Аллегри, шунингдек, «Милан»даги охирги мавсумини эслаб ўтди, ўшанда жамоа Чемпионлар лигасига чиқа олмаганди.

«Биз 2-турдан 36-тургача кучли учликда бўлганмиз, аммо сўнгги ўйинда Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлдан бой берганмиз. Бу мен учун унутилмас сабоқ бўлиб қолган».

Амалдаги таркиб ҳақида гапирар экан, мураббий футболчиларни иш жараёнида кўрмасдан туриб, улар ҳақида хулоса чиқаришни истамаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Аллегри футболчилик фаолиятида 1997/98 йилги мавсумда «Наполи» сафида ярим ҳимоячи сифатида тўп сурган.

Киритилди: 17:23, 14.07.2026.
Ўқилди: 594 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик