Бельгиялик вингер Леандро Троссар фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради.
«Бешиктош» ўз саҳифалари орқали 31 ёшли футболчи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Келишув уч мавсумга мўлжалланган. Шунингдек, шартномада уни яна бир йилга узайтириш банди ҳам мавжуд.
Аввалроқ матбуотда «Арсенал» Троссар трансфери эвазига 18 миллион евро атрофида компенсация олиши ҳақида маълумотлар тарқалганди. У Лондон жамоаси сафида 2023 йилдан буён тўп суриб келаётганди.
Ўтган мавсумда Троссард «Арсенал»га узоқ кутилган АПЛ олтин медалларини қўлга киритишда ёрдам берди. У 2025/26 йилги мавсумда жами саккизта гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.













