Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Маттеус: «Дешам қўл остида Мбаппе Франция терма жамоасининг ҳақиқий етакчисига айланди»

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси собиқ сардори Лотар Маттеус Франция бош мураббийи Дидье Дешам Килиан Мбаппени жамоанинг ҳақиқий етакчиси сифатида шаклланишига катта ҳисса қўшганини таъкидлади.

«Франция терма жамоаси суперюлдузи Килиан Мбаппе мисолида мураббий бир футболчидан нималарни ясай олишини кўриш мумкин. Дешам қўл остида Мбаппе ҳақиқий етакчига айланди. У жамоани ортидан эргаштиради, майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам унга бошчилик қилади. Шунингдек, у ҳимояда ҳам ёрдам беради ва ажойиб интервьюлар беради», — деди Маттеус Sky Sport нашридаги ўз рукнида.

Экспертнинг сўзларига кўра, ҳужумчи «Реал»га ўтганидан сўнг тўғри хулосалар чиқарган.

«Мбаппе каттароқ ва мулоҳазалироқ бўлиб қолди. Балки у Мадридда Париждагидек «примадонна» бўлиб юра олмаслигини англаб етгандир».

Маттеус, шунингдек, Дешамнинг Франция ҳужум чизиғидаги ишини, хусусан, Мбаппе, Усмон Дембеле ва Майкл Олисени бирлаштира олганини алоҳида қайд этди.

«Мбаппе, Дембеле ва Олисе — бу маҳорат масаласи эмас, балки коммуникация масаласи. Дешам ҳаммасини назорат остида ушлаб турибди ва футболчиларга ўз ролларини тўғри тушунтирмоқда».

Франция жаҳон чемпионати ярим финалида Испания билан куч синашади.

Киритилди: 18:37, 14.07.2026.
Ўқилди: 482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик