Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте жаҳон чемпионати ярим финали доирасида Францияга қарши бўлиб ўтадиган ўйин арафасида жамоанинг қийинчиликларга тайёрлиги ҳақида фикр билдирди.
Ўйин бугун, 14 июль куни бўлиб ўтади.
«Юлий Цезарь азоб-уқубатларсиз буюк ютуқлар бўлмайди, деб айтган. Агар бирор нарсага эришмоқчи бўлсанг, нимадир қурбон қилишинг керак. Биз қийинчиликларга тайёрмиз.
Мен футболчиларга ҳар куни айтаман: биз янада яхшироқ бўла оламиз, аммо биз ҳозир ҳам жуда яхши ҳолатдамиз», — деди Луис де ла Фуэнте.













