Испан футболи фахрийси Андер Эррера 2009 йилда фаолиятини бошлаган қадрдон клуби — "Сарагоса"га қайтди. Арагон жамоасидан ташқари, Эррера ўз фаолияти давомида "ПСЖ", "Манчестер Юнайтед" ва "Атлетик" каби клубларда тўп суришга улгурган. Хусусан, у Бильбао жамоаси билан "Қирол кубоги"ни қўлга киритган.
Ҳозир 37 ёшда бўлган футболчи ўз қадрдон клубига қайтишга қарор қилди. У "Сарагоса"нинг янги авлод вакилларига ўз тажрибасини улашмоқчи. Эслатиб ўтамиз, "Сарагоса" 2013 йилда "Ла Лига"дан чиқиб кетганидан сўнг, Испания футболининг юқори дивизионига қайта олмади. Жамоа ачинарли аҳволда қолиб, якунланган мавсум натижаларига кўра, кучлилик бўйича учинчи лига ҳисобланган "Терсера"га тушиб кетди.













