Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 18:45 Ас-Сийб 0-3 Ал-Ҳуссайн
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:00 Ист Бенгал 2-3 Аш-Шорта
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод 1-2 Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария
14/10 12:45 Мельбурн Виктори - Сеул
14/10 17:15 Персиб - Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф - Ал-Ваҳда

Ҳоланд АҚШда Норвегия миллий жамоаси харид қилган совғаларнинг пулини тўлаб берди

Баҳо:
+ | -

Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатидан сўнг АҚШдан ўзига хос эсдалик совғаси — панжаларида шиша ушлаб турган енот тулумини (қотирилган ҳайвон танаси) олиб қайтди. Футболчи хариди билан тушган суратни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.

Маълум бўлишича, Ҳоланд ушбу сувенирни Техас штатининг Даллас шаҳридаги Wild Bill’s Western Store ковбой услубидаги кийим ва сувенирлар дўконидан 750 долларга харид қилган. Ҳозирда дўконнинг расмий сайтида шунга ўхшаш барча тулумлар сотилиб бўлган.

Ҳоланд жамоадошлари билан бирга дўконда қарийб бир ярим соат вақт ўтказган ва умумий ҳисобда қарийб 10 минг долларлик харидни амалга оширган. Футболчилар ковбой шляпалари, енот терисидан тикилган бош кийимлар, этиклар, камарлар ва кўйлаклар харид қилган. Шунингдек, уларга олмахон тулумлари ҳам ёққан. Тулумларнинг нархи 450 доллардан 750 долларгача бўлган. Дўкон эгасининг айтишича, барча харидлар учун тўловни Ҳоланднинг ўзи амалга оширган.

Енот панжаларида ушлаб турган шиша ҳам эътиборни тортади. У Буюк Британиянинг энг қадимий ичимлик брендларидан бири — Greenall’s маҳсулоти ҳисобланади. Ушбу ичимлик 1761 йилдан буён ишлаб чиқарилади. Компанияга Томас Дейкин томонидан Англиянинг Уоррингтон шаҳрида асос солинган. Енот панжасидаги шишада эса “Импортед” (“Импорт қилинган”) ёзуви акс этган.

2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатида Норвегия терма жамоаси тарихда илк бор чорак финалгача етиб борди. Бироқ жамоа 12 июль куни Англияга қўшимча бўлимларда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Турнирдан сўнг Осло шаҳрига қайтган Ҳоланд самолёт зинапоясидан енот тулуми билан тушаётган суратини ижтимоий тармоқларда улашди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 01:45, 15.07.2026.
Ўқилди: 1480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик