Испания терма жамоаси ҳужумчиси Микель Оярсабаль 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Франция дарвозасини ишғол қилиб, миллий жамоа сафидаги 30-голини урди.
ФИФА расмий сайти маълумотига кўра, Оярсабаль Испания терма жамоаси тарихида 30 та гол маррасига етган олтинчи футболчига айланди. Ундан аввал бу натижага фақат қуйидаги футболчилар эришган эди:
-
Давид Сильва — 35 гол;
-
Альваро Мората — 37 гол;
-
Фернандо Торрес — 38 гол;
-
Рауль Гонсалес — 44 гол;
-
Давид Вилья — 59 гол.
Оярсабалга ушбу натижага эришиш учун 60 та ўйин кифоя қилди. Бу эса у Испания терма жамоаси сафида деярли ҳар иккинчи учрашувда гол ураётганини англатади. Шунингдек, «Реал Сосьедад» ҳужумчиси сўнгги 20 та баҳсда 18 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Эслатиб ўтамиз, Испания жаҳон чемпионати финалида Англия — Аргентина жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. Қизиқарлиси, Оярсабаль фаолияти давомида иштирок этган олтита финалнинг барчасида гол урган. Улар қаторига 2021 йилги Олимпия ўйинлари, 2021 ва 2025 йилги Миллатлар лигаси финаллари, Евро-2024 ҳамда 2020 ва 2026 йилги Испания Кубоги финаллари киради.













