Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Конте: «Кейн — фантастик футболчи»

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте «Бавария» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Харри — ажойиб ҳужумчи, лекин у «ўнлик» (плеймейкер) позициясида ҳам ўйнашга қодир. У майдонда қандай ҳаракат қилиш кераклигини жуда яхши тушунади. Бу юқори сифат ва техник маҳоратга эга бўлган фантастик футболчи. Кейн — ҳақиқий етакчи. Жамоадошлари майдонда доим уни қидиришади, у эса уларнинг ишончини ҳамиша оқлайди», — дея Контенинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашрига таяниб La Gazzetta dello Sport.

Ўтган клуб мавсумида «Бавария» ҳужумчиси 51 та учрашувда 61 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида еттита голли узатма ҳам бор.

Жорж ЖЧ-2026 турнирида Кейн барча олтита ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини олти бор ишғол қилди ва битта голли пас узатди.

Киритилди: 16:20, 15.07.2026.
Ўқилди: 451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик