Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

«Барселона» ярим ҳимоячиси: «Кетишимни сўрашса — кетаман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо клубдан кетиш шартини маълум қилди. 22 ёшли футболчи клубда қолишни исташини тан олди, аммо агар унга очиқчасига кетиш кўрсатмаси берилса, у сотилишга тўсқинлик қилмаслигини билдирди.

«Агар «Барселона»да кетишим маъқулроқ деб ҳисоблашса, демак шундай бўлади. Мен доимо жамоага, клубга ёрдам беришни истаганман. Мен истайдиган ягона нарса шу — қўлимдан келган барча ишни қилиш. Агар мендан кетишимни сўрашса — кетаман», — дея Касадонинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Ярим ҳимоячининг «кўк-анорранглилар» билан тузган меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали испаниялик футболчининг бозор қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:34, 15.07.2026.
Ўқилди: 1473 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик