«РБ Лейпциг»нинг 19 ёшли вингери Ян Диоманде фаолиятини «Пари Сен-Жермен»да давом эттириши мумкин.
TEAMtalk хабарига кўра, немис клуби ўз иқтидорини «ПСЖ»га сотишга рози бўлган, бироқ бир шарт билан: футболчи яна бир мавсумни ижара асосида Бундеслигада ўтказиши керак. Манбага кўра, парижликлар Диомандени дарҳол ўз сафига қўшиб олишни хоҳлашмоқда, аммо агар футболчининг ўзи Германияда яна бир йил қолиш унинг фойдасига ишлайди деб ҳисобласа, келишув айнан шундай шартлар асосида имзоланиши мумкин.
Қайд этилишича, Диоманде аввалроқ «Ливерпуль»га ўтишдан бош тортган, чунки у Чемпионлар лигасининг икки карра ғолиби сафига қўшилишни истамоқда.
Transfermarkt портали мутахассислари Диомандени 90 миллион еврога баҳолашмоқда.













