Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 0-0 Аргентина

Родри Жаҳон чемпионати рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Жаҳон чемпионати рекордчисига айланди.

30 ёшли «Манчестер Сити» вакили «Қизил фурия»га Франция терма жамоасини мағлуб этиб, финалга чиқишга ёрдам берди (2:0). Opta маълумотларига кўра, ярим ҳимоячи жорий мундиалда жами 655 та аниқ узатмани амалга оширди — бу турнирнинг бир мавсуми доирасидаги тарихдаги рекорд натижадир. Таъкидлаш жоизки, мазкур маълумотлар фақат 1966 йилдан буён тўплаб келинади.

Французларга қарши кечган учрашувда Родри 67 та узатма берди, шундан 58 таси ўз манзилига етиб борди. «Уч ранглилар»га қарши кечган ярим финал баҳсида фақат марказий ҳимоячи Эмерик Лапортгина ундан кўпроқ пас оширган.

ЖЧ-2026 финалида Испания Аргентина ёки Англия терма жамоаси билан куч синашади.

Киритилди: 17:02, 15.07.2026.
Ўқилди: 415 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик