«Астон Вилла»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Рожерс «Тоттенхэм»нинг диққат марказида турибди. Бу ҳақда Transfer News Live нашри Himothy Reports’га таяниб хабар бермоқда.
Бироқ таъкидланишича, Рожерс аллақачон «шпорлар»нинг азалий рақиби — «Арсенал»нинг асосий трансфер нишони ҳисобланади. «Канонирлар» 23 ёшли инглиз футболчиси учун 94-105 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, «Астон Вилла» ўз юлдузини 152 миллион еврога баҳолаётгани айтилмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Роджерс барча турнирларни ҳисобга олганда 55 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 12 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Рожерснинг «Астон Вилла» билан тузган амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.













