Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Тоттенхэм» футболчиси «Интер»нинг асосий мақсадига айланди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм»нинг қанот ҳимоячиси Жед Спенс фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, Милан клуби аввалроқ хабар қилинганидек, 25 ёшли ўйинчи трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Манба маълумотларига кўра, «Интер» Спенсни ўнг қанот ҳимоячиси позицияси учун асосий трансфер мақсади қилиб белгилаган. Футболчи ўтишга тайёр, аммо «Тоттенхэм»нинг талаблари ҳозирча Италия чемпионининг кутганидан юқорироқ бўлиб турибди.

2025/26 йилги мавсумда Спенс барча турнирларни ҳисобга олганда 44 та ўйинда майдонга тушди, бироқ гол ёки голли узатмаларни амалга ошира олмади.

Спенснинг «шпорлар» билан тузган меҳнат шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари инглиз футболчисини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:13, 15.07.2026.
Ўқилди: 709 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик