Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Романо Обамеянгнинг Испания Ла Лигаси клубига ўтишини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Фабрицио Романо Пьер-Эмерик Обамеянгнинг «Депортиво»га ўтишини тасдиқлади. Ла-Корунья клуби тажрибали янги ўйинчи учун бор-йўғи 1,5 миллион евро тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянг ўтган июнь ойида 37 ёшга тўлди. Сўнгги уч йил давомида у Францияда «Марсель» шарафини ҳимоя қилди, кейин Саудия Арабистонига кетиб, «Ал-Қодисия»да тўп сурди, сўнгра яна «Марсель»га қайтди.

Бунгача Обамеянг «Сент-Этьен», Дортмунднинг «Боруссия»си, Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» клубларида ўйнаган. Таниқли габонлик ҳужумчи Испанияда аввалроқ «Барселона» сафида ҳаракат қилган.

«Депортиво» клуби узоқ вақтдан сўнг илк бор Ла Лигага қайтди ва янги мавсумни элитада ўтказади.

Киритилди: 22:13, 15.07.2026.
Ўқилди: 1258 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик