ФИФА Ҳакамлик департаменти раҳбари Пьерлуиджи Коллина Дидье Дешамнинг сўзларига муносабат билдирди. Франция терма жамоаси бош мураббийи ЖЧ-2026 доирасида Испаниядан учралган мағлубиятдан сўнг ҳакам Иван Бартоннинг малакасини шубҳа остига олган эди.
Дешам сальвадорилик ҳакамнинг ишини танқид қилиб, унинг савияси ярим финал ўйинига мос келадими, деган саволни ўртага ташлаганди.
«Ҳакамнинг ярим финални бошқариш учун етарли даражада малакали эмаслигига шубҳа билдирган Дешамнинг изоҳларига жавобан, ФИФАнинг позицияси аниқ: ҳа, у албатта етарли савияга эга эди», — дея Коллинанинг сўзларини келтиради «Marca».
Дешам шогирдлари энди учинчи ўрин учун кечадиган баҳсда Аргентина ёки Англия терма жамоасига қарши майдонга тушади.













