2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентина Англия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Реал Мадрид" ва "Порту"нинг собиқ дарвозабони Икер Касильяс натижа ҳақида фикр билдирди.
"Инглизлар ҳисобни очишди ва ҳимояга чекинишди. Бу қўрқоқлик режаси эди. Улар жарима майдончасидан чиқмадилар ва рақибга босим ўтказишга имкон беришди. Бу олдиндан айтиб бўладиган натижа" - деб ёзди афсонавий дарвозабон ижтимоий тармоқларда.
Аргентина Жаҳон чемпионати финалига йўл олди ва у ерда Испания билан тўқнаш келади. Ўйин 19 июль, якшанба куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.













