Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Франция терма жамоасини бошқаради.
RMC Sport нашрининг хабарига кўра, мутахассиснинг ушбу лавозимга тайинлангани ҳақида кейинги ҳафтанинг жума кунига қадар расман эълон қилиниши кутилмоқда. Франция футбол федерацияси шартнома 21 июлгача имзоланишини истаяпти, чунки келишувга аллақачон эришилган, фақатгина расмий имзолаш жараёни қолган, холос.
Зиданнинг миллий жамоадаги маоши мукофот пуллларисиз 300 минг еврони (бонуслар билан бирга эса 450 минг еврони) ташкил этади — янги қонунчиликка кўра, терма жамоа мураббийи бундан ортиқ маош олиши мумкин эмас. Зиданнинг мураббийлар штаби 25 нафар мутахассисдан иборат бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан 2021 йилдан буён ишсиз ҳисобланади. У «Реал»ни 2016 йилдан 2018 йилгача ҳамда 2019 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда бошқарган эди.













