Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

«Комо» «Барселона» футболчиси билан кучаяди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Андрес Куэнка Италия чемпионатига кўчиб ўтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда таниқли ва нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Яқин орада 19 ёшли футболчи Италиянинг «Комо» клуби қароргоҳига етиб боради ва тиббий кўрикдан ўтгач, жамоа билан узоқ йиллик шартнома имзолайди. Ушбу трансфер «Комо»га 700 минг еврога тушади, шунингдек, каталонияликлар футболчининг кейинги сотувидан 20 фоиз улуш олиш ҳуқуқини ҳам сақлаб қолишади.

Маълумот учун, Андрес Куэнка ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида «Спортинг Хихон» клубида ўтказиб, у ерда мунтазам ўйин амалиётига эга бўлди. У «Барселона»нинг Ла Мания академиясида Ламин Ямаль ва Пау Кубарсилар билан бир авлод вакили ҳисобланади.

Ортда қолган Серия А мавсумида Сеск Фабрегас бошчилигидаги «Комо» кутилмаганда 71 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллади ва ўз тарихида илк бор УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа таркибни кучайтириш ишларини айнан ёш ва иқтидорли футболчилар билан бошламоқда.

Киритилди: 15:16, 16.07.2026.
Ўқилди: 2752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик