Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Кафу Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2026 турнирида муваффақиятсизликка учрагани сабабини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоасининг собиқ сардори ва 2002 йилги жаҳон чемпиони Кафу нима учун Бразилия ЖЧ-2026 турнирида муваффақиятсиз иштирок этганини тушунтириб берди.

Бразилияликлар 1/8 финал босқичида Норвегияга (1:2) имкониятни бой бериб, турнирни тарк этишган эди.

— Нима учун Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026 турнирида муваффақиятсизликка учради?

— Биз жамоамиз рақобатбардошроқ бўлишини кутган эдик. Ҳа, футболчилар финалгача етиб боришни исташади, бироқ мағлубият ҳам бўлиб турадиган ҳолат. Аммо мағлубиятнинг ҳам фарқи бор. Кўп нарса майдондаги хулқ-атворга боғлиқ. Баъзида ютқазасан, лекин бор кучингни берганингни, охирги дақиқагача курашганингни ва рақиб шунчаки кучлироқ бўлганини ҳис қиласан. Афсуски, биз бу мундиалда бундай ҳолатни кўрмадик.

Бразилия терма жамоасида жанговар руҳ, рақобатбардошлик ва ғалабага бўлган иштиёқ сезилмади. Улар гол уриш учун охиригача курашишмади. Бразилияликлар ўта лоқайд кўринишди ва кутганларимизга умуман мос келишмади. Терма жамоамиз очиқчасига ёмон ўйнади — бу факт. Энди ЖЧ-2030 турнирини кутамиз, — деди Кафу.

Киритилди: 16:26, 16.07.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик