Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

«Барселона» вингерига олтита лига клублари қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Руни Барджи ёзги трансфер ойнасида Каталония клубини тарк этиши мумкин. Энтони Гордон ва Карим Адейеми сотиб олинганидан сўнг, бош мураббий Ханс-Дитер Флик швециялик футболчининг хизматларига эҳтиёж сезмаяпти ва клуб унинг жамоадан кетиш вариантлари устида ишламоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo.

20 ёшли футболчига Бундеслига, Эредивизе, Лига 1, Португалия Суперлигаси ва Серия А жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Номзодлар қаторида «Астон Вилла», «Сандерленд», «Эвертон», «Фулхэм», «Брайтон», «Лидс Юнайтед», «Аякс», «Марсель», «Порту», «Ювентус» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари тилга олинмоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Барджининг ўзи ижара вариантини афзал кўрмоқда ва «Барселона»ни бутунлай тарк этишни истамаяпти. Клуб эса ўз навбатида трансферни жамоанинг 27 июль куни Англияда бошланадиган мавсумолди йиғинига қадар якунлашни режалаштирган. Бундан бир йил аввал каталонияликлар швед учун 2,5 миллион евро тўлашган эди.

Киритилди: 16:42, 16.07.2026.
Ўқилди: 1445 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик