«Тоттенхэм» ярим ҳимоячи Лукас Бергвалль трансфери борасида «Ноттингем Форест»дан тушган биринчи таклифни рад этди. Шу билан бирга, «ўрмончилар»нинг қизиқиши сақланиб қолмоқда ва томонлар ўртасидаги музокаралар давом этади, дея хабар бермоқда The Athletic.
20 ёшли швециялик футболчи «шпорлар»га шу ёзда жамоани тарк этиш истагида эканини маълум қилган. «Форест» уни «Манчестер Сити»га ўтиш арафасида турган Эллиот Андерсон ўрнига асосий мақсад сифатида кўрмоқда.
Бергвалль 2024 йилда «Юргорден»дан «Тоттенхэм»га ўтган ва дебют мавсумида жамоанинг энг яхши ўйинчиси деб топилган, шунингдек, клубга Европа лигасида ғолиб чиқишга ёрдам берганди. Мураббий Роберто де Дзерби келганидан сўнг, футболчи асосий таркибда камроқ майдонга туша бошлади.
Ярим ҳимоячига бошқа Европа клублари, жумладан, «Астон Вилла» ва «Челси» ҳам қизиқиш билдирган. Бергвалль Швеция терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 да тўртта ўйинда майдонга тушган.













