Англиянинг «Астон Вилла» ва «Брайтон» клублари «Севилья» ярим ҳимоячиси Рубен Варгасни фаол кузатишда давом этмоқда. Испания клуби 27 ёшли швециялик футболчининг трансфери бўйича тахминан 20 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр ва унинг эҳтимолий кетишига ҳозирлик кўрмоқда, дея хабар беради ABC de Sevilla нашри.
«Севилья» раҳбарияти Варгаснинг ЖЧ-2026 даги муваффақиятли иштироки унинг бозор қийматини сезиларли даражада оширганига ишонади. Варгас «Севилья» сафида 2025 йилнинг январидан буён тўп суради. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўтган 2025/2026 йилги мавсумда Варгас барча турнирларда 25 та ўйинда иштирок этиб, учта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.













