Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Карим Адейеми «Барселона»да тиббий кўрикдан ўтди

Баҳо:
+2 | -

Германиялик ҳужумчи Карим Адейеми «Барселона»га ўтишни якунлаш арафасида. Mundo Deportivo маълумотларига кўра, 24 ёшли футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди, Каталония клуби ва Дортмунднинг «Боруссия»си эса битимнинг сўнгги тафсилотларини келишиб олди.

Адейеми кеча кечқурун Барселонага етиб келди ва бугун эрталаб шаҳар клиникаларидан бирида тиббий кўрикдан ўтди. Дастлаб шартномадаги айрим жиҳатлар туфайли трансферни расмийлаштириш жума кунигача чўзилиши мумкин эди, бироқ клублар келишмовчиликларни тезда бартараф этишга муваффақ бўлди.

Хабар қилинишича, «Барселона» футболчи учун тахминан 34 миллион евро тўлайди, шундан 26 миллиони кафолатланган тўловлар, яна 8 миллиони эса бонуслар сифатида назарда тутилган.

Адейеми Энтони Гордондан кейин «Барселона»нинг жорий ёздаги иккинчи янги футболчисига айланади. Футболчининг расмий тақдимоти кейинги ҳафтага режалаштирилган, трансфер ҳақидаги расмий эълон эса яқин соатлар ичида кутилмоқда.

Киритилди: 18:48, 16.07.2026.
Ўқилди: 2056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик