Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Романо "Арсенал"га янги вингер келганини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Фабрицио Романо Христос Цолиснинг "Брюгге"дан Лондоннинг "Арсенал" клубига ўтаётганини тасдиқлади. Бельгия клуби грециялик футболчи учун 40 млн евро олади, унга аллақачон "Арсенал"да тиббий кўрикдан ўтишга рухсат берилган.

"Артета учун янги вингер, чунки Цолис фақат "Арсенал"ни хоҳлаган ва бошқа клублар таклифидан воз кечган", — дея тушунтирди Романо.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Арсенал" клубда уч ярим йил ўтказган Леандро Троссар билан хайрлашган эди. Бельгиялик футболчи Истанбулнинг "Бешикташ" клубига ўтди.

Цолис 24 ёшда, у универсал ҳужумчи ҳисобланади. Майдондаги асосий позицияси — чап вингер, бироқ у ҳужум марказида ҳам, қарама-қарши қанотда ҳам ўйнай олади. У ПАОК тарбияланувчиси бўлиб, аввалроқ "Норвич", "Твенте" ва Дюссельдорфнинг "Фортуна" жамоаларида ўйнаган.

Киритилди: 22:32, 16.07.2026.
Ўқилди: 1544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик