Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Аргентина президенти Мессини мақтади

Баҳо:
+ | -

Аргентина президенти Хавьер Милей ЖЧ-2026 ярим финалида ўз мамлакати терма жамоасининг Англияга қарши ўйини (2:1) ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Беқиёс қувонч, сўз билан таърифлаб бўлмайдиган ҳис-туйғулар. Аммо мен ўйинни ўзгартира олишимизга ишонган эдим. Гол ўтказиб юборгандан сўнг, Аргентина рақиб устидан тўлиқ устунлик қилди, улардан барча жабҳада кучлироқ ўйнади. Захирадан майдонга тушган ўйинчилар жуда тўғри танланганди. Аргентина ўйинни бутунлай назорат қилди.

Бир вақтлар камчиликлар жуда адолатсиз вазиятни келтириб чиқарганди. Ва ниҳоят, жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарба билан биринчи гол урилди. Иккинчи гол ҳам ажойиб чиқди, чунки Мак Аллистернинг устунга теккан зарбасидан кейин уларга шунчаки омад кулиб боққан эди.

Месси ҳали сўнгги сўзини айтмади, у кутилганидан ҳам юқори натижа кўрсатди. Унинг ҳиссаси билан амалга ошган камбэк уни янада рамзий фигурага айлантирди. Месси, шубҳасиз, яна ўзини кўрсатди ва қилиши керак бўлган ишни бажарди", – деди Милей.

Киритилди: 22:58, 16.07.2026.
Ўқилди: 1409 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик