Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

Олисе «Реал»га ўтиш борасида Мбаппе ва Тчуамени билан маслаҳатлашди

Баҳо:
+ | -1

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Майкл Олисе Мадриднинг «Реал» клубига эҳтимолий ўтиши юзасидан Франция терма жамоасидаги шериклари Килиан Мбаппе ва Орельен Тчуамени билан маслаҳатлашди.

Иккала футболчи ҳам «қаймоқранглилар» сафида тўп суради. L’Equipe нашрининг хабар беришича, Олисени клубдаги муҳит қизиқтирган.

Бўлажак эҳтимолий жамоадошлари унга нима деб жавоб бергани маълум эмас. Аввалроқ Олисе «Бавария»дан кетиш ва «Реал»га ўтишга қарор қилгани хабар қилинган эди.

2025/2026 йилги мавсумда Мадрид клуби Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашуви фонида юзага келган можаролар билан боши қотганди. Клуб раҳбарияти футболчиларни базага чақириб, улар билан жиддий суҳбат ўтказишга мажбур бўлганди.

Киритилди: 08:23, 17.07.2026.
Ўқилди: 1598 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик