Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Агбонлахор: «Тухель — қўрқоқ ва у кетиши керак»

Баҳо:
+ | -

2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг Томас Тухель Англия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этиши керак. Бундай фикрни «Астон Вилла» собиқ ҳужумчиси Габриэль Агбонлахор билдирди.

Унинг сўзларига кўра, немис мутахассиси жамоага ғалаба қозониш тактикаси ва психологиясини сингдира олмаган. Экспертнинг ҳисоблашича, бунинг фонида Гарет Саутгейтнинг хатолари унчалик сезилмай қолмоқда.

«Бизнинг мураббийимиз шунчаки қўрқоқ. У кетиши керак. Англия футбол ассоциацияси бу борада қарор қабул қилиши зарур», — дея Агбонлахорнинг сўзларини келтиради talkSPORT.

Бундан ташқари, фахрий футболчига Тухель томонидан ўйиндан кейин айтилган, ҳеч нарсадан афсусланмаслиги ҳақидаги сўзлар ёқмади ва у буни такаббурлик деб атади.

Эслатиб ўтамиз, тарихда ҳали бирор бир терма жамоа чет эллик мураббий қўл остида Жаҳон кубогини қўлга киритмаган. Агбонлахор ушбу фактга ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Киритилди: 08:52, 17.07.2026.
Ўқилди: 571 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик