UFC ярим енгил вазн тоифасида (66 кг гача) собиқ чемпион, шунингдек, BMF камари соҳиби америкалик Макс Холлоуэй 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финалида Аргентина ёки Испания терма жамоаларидан қайси бири ғалаба қозониши ҳақида ўз фикрини билдирди. Улар ўртасидаги учрашув 19 июль куни соат 23:59 да бошланади.
"Менимча, Аргентина ғалаба қозонади. Ва Месси яна бир кубокни қўлга киритади", — деди Холлоуэй TNT Sports порталига берган интервьюсида.
Макс 34 ёшда. Америкалик жангчининг профессионал рекордида 28 та ғалаба (шундан 13 таси муддатидан аввал) ва тўққизта мағлубият бор. Холлоуэй аралаш яккакурашларда 2010 йилда дебют қилган.













