Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Ювентус» аргентиналик ҳужумчини сотиб олишга яқин

Баҳо:
+ | -

«Парма» марказий ҳужумчиси Матео Пеллегрино «Ювентус»га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, Турин клуби аргентиналик футболчини ижарага олиш бўйича «Парма» билан келишувга эришиш арафасида. Ижара нархи 5 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда. Шунингдек, шартномада 20 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи ва қўшимча 5 миллион евро бонус ҳам кўзда тутилган.

Ўтган мавсумда 24 ёшли Пеллегрино барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали мутахассислари ҳужумчининг трансфер нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:03, 17.07.2026.
Ўқилди: 1087 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик