«Фулхэм» бош мураббийи Альваро Арбелоа «Реал» ярим ҳимоячиси Сесар Паласиоснинг трансферига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик мутахассис Лондон клуби раҳбариятидан мадридликларнинг 20 ёшли тарбияланувчисини сотиб олиш имкониятини ўрганишни сўраган. Паласиос «Реал»нинг асосий таркиби билан мавсумолди тайёргарлигини бошлаган бўлса-да, келаси мавсумни клубдан ташқарида ўтказиши кутилмоқда.
Аввалроқ ярим ҳимоячи «Комо»га ўтишга яқин турган ва ҳатто италияликлар билан оғзаки келишувга эришганди, бироқ якунда битим амалга ошмади. Футболчига «Порту» ва «Осасуна» ҳам қизиқиш билдирган, аммо музокаралар ҳозирча аниқ натижа бермади.
Арбелоа мадридлик клуб тизимида бир неча йил ишлагач, шу ёз «Фулхэм» бошқарувини қўлга олди ва эндиликда «Реал» академиясидан ўзига яхши таниш бўлган футболчилар билан ишлашни мақсад қилган. Аввалроқ у раҳбариятдан Гонсало Гарсия, Фран Гарсия ва Франко Мастантуонони сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишни сўраган эди.













