Кириш Регистрация

Англия Ассоциацияси Тухелни ишдан бўшатишга яқин келганди

Баҳо:
+ | -

Англия Футбол Ассоциацияси (FA) агар миллий жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб бора олмаганда, бош мураббий Томас Тухель билан шартномани муддатидан аввал бекор қилиши мумкин эди, деб хабар беради The Athletic.

Манбага кўра, бундай ҳолатда немис мутахассиси компенсация олган бўларди. Тухелнинг FA билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Шунингдек, мураббий клуб футболида ишлашга қарор қилса, шартномани ўзи муддатидан аввал бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолатда эса компенсацияни Тухель тўлашига тўғри келади.

Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентинадан мағлубиятга учрагач (1:2), Тухелнинг ишдан кетиши эҳтимоли кам деб баҳоланмоқда. Унинг ишда қолиши ва жамоани 2028 йилги Европа чемпионатига тайёрлаши кутилмоқда.

Англия учинчи ўрин учун кечадиган баҳсда Францияга қарши майдонга тушади. Учрашув 19 июль куни Майамидаги «Hard Rock» стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:22, 17.07.2026.
Ўқилди: 737 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7172]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3494]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3279]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3051]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2221]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2195]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2099]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2082]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2022]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1992]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик