Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Блаттер ФИФАни қоидаларни бузганликда айблади

Баҳо:
+ | -

ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер Испания ва Аргентина ўртасидаги ЖЧ-2026 финал учрашувида танаффус вақтини узайтириш режасини танқид қилди. Аввалроқ ФИФА танаффусни 30 дақиқагача узайтиришни режалаштираётгани хабар қилинган эди. Бу қарор футболнинг амалдаги қоидаларини бузади, чунки қоида бўйича танаффус 15 дақиқадан ошмаслиги керак. Бу ўзгаришлар Американинг «Супербоул»и услубидаги 11 дақиқалик мусиқий шоуни ўтказиш учун зарур.

«Сув ичиш» учун паузалар — бу фақат бошланиши. Жаҳон чемпионати финали турнирнинг энг ёрқин воқеасини намойиш этади — футбол тарихидаги энг узоқ танаффус.

Жаҳон чемпионати финали худди Супербоулнинг нусхасига ўхшайди. Қаёққа қараб кетяпсан, ФИФА?» — деб ёзди Блаттер X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда. Аргентина терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. 2022 йилги мундиал финалида Аргентина миллий жамоаси Франция билан тўқнаш келган. Ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланган, пенальтилар сериясида эса аргентиналикларнинг қўли баланд келганди (4:2).

Киритилди: 19:17, 17.07.2026.
Ўқилди: 765 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик