«Реал» ҳимоячиси Рауль Асенсио «Челси»нинг қизиқишини рад этди. Бу ҳақда Le Journal du Real хабар бермоқда.
Аввалроқ Лондон клуби 23 ёшли футболчининг вакиллари билан боғланиб, унинг трансферини амалга ошириш имкониятларини ўрганиб чиққан эди. Бироқ Асенсионинг ўзи жамоани тарк этишдан манфаатдор эмас ва «Реал» таркибида ўз ўрни учун курашишга умид қилмоқда.
Футболчи мавсумолди тайёргарликдан фойдаланиб, Жозе Моуриньюда яхши таассурот қолдиришни ва португалиялик мутахассиснинг янги мавсумдаги режаларидан жой олишни мақсад қилган.
Ўтган мавсумда Асенсио Рюдигер ва Милитао олган жароҳатлардан фойдаланиб, Ла Лигада 23 та учрашувда майдонга тушди ва шундан 18 тасида асосий таркибда ҳаракат қилди. Клуб ҳимоя чизиғига янги футболчилар олиб келинганидан сўнг, унинг янги мавсумда майдонга тушиш вақти сезиларли даражада қисқариши мумкин.













