"Бенфика" ҳужумчи Жон Дуранни ижарага олиш бўйича битимни якунлаш арафасида турибди.
A Bola нашри маълумотларига кўра, Португалия клуби 22 ёшли форвардни ижарага олади, "Ан-Наср" эса футболчининг маошининг салмоқли қисмини тўлаб беради.
Колумбиялик ҳужумчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Зенит"да ижара асосида ўтказганди. У РПЛда олтита ўйин ўтказиб, битта гол урган. Россия кубогида эса форвард учта ўйинда майдонга тушиб, яна битта гол муаллифи бўлган.













