«Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси Салоҳ Туркиянинг «Бешиктош» клуби билан ҳамкорлик шартлари бўйича оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Санти Ауна ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Маълумотларга кўра, мисрлик футболчи йилига 10 миллион евро маош олади. Бундан ташқари, шартномада 2 миллион еврогача бўлган бонуслар ҳам кўзда тутилган.
Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси бир йил муддатга мўлжалланган бўлиб, унда яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам назарда тутилган.
Салоҳ ўтган мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этди. У 2025/2026 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 41 та учрашув ўтказиб, 12 та гол ва 10 та голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Салоҳнинг трансфер қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.













