Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

Италия Евро-2032 учун даъвогар стадионлар рўйхатини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Италия ҳукумати 2032 йилги Европа чемпионати ўйинларини қабул қилишга даъвогар стадионлар рўйхатини тақдим этди. Рўйхатдан 15 та арена ўрин олган бўлиб, турнир учун якуний бешта стадионни Италия футбол федерацияси октябрь ойига қадар танлаб олади.

Номзодлар орасида Салерно ва Бари шаҳарларидаги стадионлар бор, гарчи у ердаги маҳаллий клублар ҳозирда А Серияда иштирок этмаётган бўлса-да. Шу билан бирга, дастлабки режада сўнгги йилларда еврокубоклар ва терма жамоа ўйинларини мунтазам қабул қилиб келган бир қатор ареналар, жумладан, Бергамо, Удине ва Реджо-Эмилиядаги стадионлар йўқ.

Турин («Ювентус» аренаси), Милан (янги лойиҳа ёки янгиланган «Сан-Сиро»), Рим (3 та вариант кўриб чиқилмоқда) ва Флоренция («Артемио Франки») шаҳарларидаги стадионлар якуний бешликка кириш учун асосий даъвогар ҳисобланади. Италия жанубидан эса Неаполь ва Палермо стадионлари бор.

Киритилди: 09:22, 18.07.2026.
Ўқилди: 841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик