Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Оқ уй Аргентина терма жамоасини қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

Оқ уй Жаҳон чемпионати ярим финалида Англия устидан қозонилган ғалабадан сўнг футболчилар томонидан намойиш этилган Фолкленд (Мальвин) ороллари ҳақидаги баннер билан боғлиқ жанжалдан кейин Аргентина терма жамоасини ҳимоя қилди. Учрашув 2:1 ҳисобида якунланган эди.

Ўйиндан сўнг аргентиналиклар «Мальвин ороллари Аргентинага тегишли» деган ёзуви бор баннерни кўтариб чиқишди. ФИФА ушбу ҳодиса юзасидан интизомий иш очиш имкониятини кўриб чиқмоқда, чунки ташкилот турнир давомида сиёсий баёнотлар беришни тақиқлайди.

Оқ уйнинг ФИФА билан ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Эндрю Жулиани аргентиналик футболчилар АҚШ Конституциясида кафолатланган сўз эркинлигига таяниб, бундай баёнот беришга ҳақли эканликларини билдирди.

Ороллар атрофидаги баҳс 1982 йилдан бери давом этмоқда, ўшанда Буюк Британия ва Аргентина ўртасида архипелаг назорати учун қуролли можаро содир бўлганди. 2013 йилда Фолкленд ороллари аҳолиси референдумда деярли бир овоздан Британиянинг денгиз ортидаги ҳудуди мақомини сақлаб қолиш учун овоз берган эди.

Киритилди: 16:56, 18.07.2026.
Ўқилди: 519 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик