Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

АПЛ гранди Альварес атрофидаги вазиятни кузатишда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмади.

Клублар «канонирлар» спорт директори Андреа Бертанинг «матрасчилар» вакиллари билан яхши муносабатлари туфайли алоқада бўлиб туришибди. «Атлетико» ўз сўзида турибди – аргентиналик футболчи сотилмайди. Шунга қарамай, журналист Дармеш Шетхнинг таъкидлашича, «Арсенал»да мадридликларнинг позицияси ўзгариши мумкинлигини инобатга олиб, вазиятни диққат билан кузатишда давом этишмоқда.

Хулиан Альваресга «Барселона» ҳам даъвогарлик қилмоқда, улар ҳужумчи учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилишди. 26 ёшли футболчининг ўзи ҳам клубни ўзгартиришни истамоқда, бу ҳақда у омма олдида ҳам гапирган.

Киритилди: 17:55, 18.07.2026.
Ўқилди: 1101 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик