Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Карим Адейеми «Барселона»га ўтади.
Mundo Deportivo хабарига кўра, футболчининг трансфери ҳақидаги расмий эълон шартнома бўйича охирги ҳужжатларни расмийлаштириш сабабли кейинги ҳафтага қолдирилган. Футболчи аллақачон ўзнинг янги жамоадошлари ва каталонияликлар клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан учрашган, бироқ ҳали шартномага имзо чекмаган.
Карим Адейеми 2022 йилда «РБ Зальцбург»дан Дортмунднинг «Боруссия»сига 30 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг немис клуби билан тузган шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи немис клуби сафида барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.













