Марказий ярим ҳимоячи Ноэль Асеко Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубига ўтди. Бу ҳақда «бургутлар» матбуот хизмати расман маълум қилди.
Мюнхеннинг «Бавария»сидан сотиб олинган немис футболчиси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади.
Миш-мишларга кўра, «Бавария» 20 ёшли футболчи учун тахминан 12 миллион евро ишлаб олади.
Ўтган мавсумни Асеко ижара асосида «Ганновер» сафида ўтказди. Германия иккинчи дивизиони клуби таркибида ярим ҳимоячи барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Бундеслиганинг янги мавсуми 28 август куни бошланади.













