Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

ЖЧ-2026: Англия голлар шоусида Францияни енгиб, бронза медалларига эга чиқди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-ўрин учун кечадиган баҳси ўз ниҳоясига етди. Франция ва Англия терма жамоалари АҚШнинг Флорида штати, Майами шаҳридаги «Хард Рок» стадионида ўзаро тўқнаш келишди. Учрашувни венесуэлалик ҳакам Хесус Валенсуэла бошқариб борди. Инглизлар 6:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Англия ярим ҳимоячиси Деклан Райс ҳисобни очди. 18-дақиқада ҳимоячи Эзри Конса инглизларнинг иккинчи голини урди. 37-дақиқада Англия терма жамоаси вингери Букайо Сака ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 45+1-дақиқада эса Сака ўз номига дубль расмийлаштирди.

Иккинчи бўлимда Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 48-дақиқада бир голни ортга қайтарди. 54-дақиқада вингер Брэдли Баркола францияликларнинг иккинчи голини урди. 66-дақиқада Мбаппе дубль қайд этиб, ҳисобдаги фарқни минимал даражагача қисқартирди. 87-дақиқада Сака пенальтини аниқ амалга ошириб, хет-трик қайд этди ва жамоасининг бешинчи голини урди. 90+6-дақиқада ҳужумчи Усмон Дембеле Франциянинг тўртинчи голига муаллифлик қилди. 90+8-дақиқада эса инглизлар ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ўйиннинг якуний ҳисобини ўрнатди.

Шу тариқа, Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди. Францияликлар эса тўртинчи ўринни эгаллашди. Турнир ғолиби Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги финал баҳсидан сўнг маълум бўлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:09, 19.07.2026.
Ўқилди: 1841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик