Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

"Ньюкасл" "Тоттенхэм" футболчиси учун 60 миллион евро таклиф қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Лукас Бергвалль "Ньюкасл"га ўтиши мумкин.

Инсайдер Николо Скира ўз ҳисоботида хабар беришича, айнан "қарғалар" 20 ёшли футболчи учун курашда етакчилик қилмоқда. Манбага кўра, "Ньюкасл" истиқболли швециялик футболчи учун "шпорлар"га 60 миллион евро атрофида маблағ таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Лукас Бергваллга Дортмунднинг "Боруссия" ва "Ноттингем Форест" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани айтилганди. Transfermarkt портали экспертлари ярим ҳимоячининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Ўтган мавсумда футболчи "Тоттенхэм" сафида 33 та ўйин ўтказиб, битта гол ва бешта голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 10:14, 19.07.2026.
Ўқилди: 892 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик