Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси финал олдидан Мессига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси Макси Родригес Шимолий Америкада ўтаётган футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатида 39 ёшли аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аргентина сафида фантастик Месси бор. У аввал ҳам жамоани жаҳон кубоги сари етаклаган эди, энди эса финалга олиб чиқди. Лео 39 ёшида бундай савияда ўйнаётгани мени ҳайрон қолдирмайди. Месси майдонда экан, у доимо энг зўри бўлиб қолади. Бу ўйиннинг ўз қироли бор, унинг исми — Лионель Месси. Ундан яхшироғи энди бўлмайди. Лео, қилган барча ишларинг учун сенга раҳмат», — дея Родригеснинг сўзларини келтиради Ole.

Жаҳон чемпионати финалида Аргентина Испания билан тўқнаш келади. Учрашув бугун, 19 июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 10:46, 19.07.2026.
Ўқилди: 886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик