Лондоннинг «Челси» клуби шарафини ҳимоя қилаётган аргентиналик вингер Алехандро Гарначо Англияни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбага кўра, 22 ёшли футболчи Италия А Сериясига йўл олишга тайёр. Аргентиналик футболчи хизматига пойтахтнинг «Рома» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Бўрилар» раҳбарияти Гарначони келгуси мавсум учун 5 миллион евро эвазига ижарага олиш ва кейинчалик 35 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқини расмийлаштиришни режалаштирмоқда.
Гарначонинг ўзи эса вариантлар орасида «Рома»га ўтишни афзал кўрмоқда.
Ўтган мавсумда Алехандро АПЛда «кўклар» сафида 24 та ўйинда майдонга тушди. У ўз ҳисобига битта гол ва тўртта ассист ёздириб қўйди.













