Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн 2026 йилги жаҳон чемпионатида «уч шерлар» устози Томас Тухелнинг фаолияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу Тухель фаолиятидаги биринчи шундай турнир. Жаҳон чемпионатида у жамоа, сафарлар, шунингдек, босим ҳақида кўп нарсани ўрганди», — дея юлдуз ҳужумчининг сўзларини келтиради BBC Sport.
Англия терма жамоаси мундиалда бронза медали соҳибига айланди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Тухель шогирдлари Франция миллий жамоаси билан тўқнаш келди. Британиялик футболчилар «уч ранглилар»ни сермаҳсул кечган ўйинда 6:4 ҳисобида мағлуб этишди.
Испания — Аргентина финали 19 июль куни бўлиб ўтади.













