Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

«Ал-Ҳилол» Канселуни «Барселона»га қўйиб юборишга шошилмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Ал-Ҳилол» ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселунинг «Барселона»га ўтиши ҳозирча кечиктирилмоқда.

Diario Sport хабарига кўра, Саудия клуби бош мураббийи Симоне Индзаги футболчига ишонч билдирмаяпти, португалияликнинг ўзи эса Каталонияга қайтишни истамоқда. Бироқ Ар-Риёд клуби футболчини арзонлаштирилган нархда сотишга рози эмас. «Кўк-анорранглилар» трансфер учун 10 миллион евродан камроқ маблағ сарфлашни режалаштиришмоқда, аммо ҳозирча расмий таклиф билан чиқишганича йўқ.

Жоау Канселу ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Барселона»да ижара асосида ўйнаган эди. 32 ёшли футболчининг «Ал-Ҳилол» билан амалдаги шартномаси келгуси йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Киритилди: 11:43, 19.07.2026.
Ўқилди: 848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик